Туркия Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистонга ташрифи якуни бўйича маълум қилди, деб ёзди “Haberturk” газетаси.
“Анқаранинг ташкилот саммитида иштирок этиши махсус меҳмон мақоми билан изоҳланади”, дейилади хабарда.
Давлат раҳбари, шунингдек, “мазкур қадам навбатдаги жараённинг бошланишидан дарак, кейинги йил ташкилот саммитига Ҳиндистон мезбонлик қилади, кун тартибига бундай янгиликлар киритилиши мумкин”, деган ШҲТга аъзоликни назарда тутиб.
Унинг сўзларига кўра, бу иштирокчи давлатлар билан ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.
Маълумки, Эрдоған 15-16 сентябрь кунлари ШҲТнинг Самарқанд саммитида иштирок этди.