Бу ҳақида orda_kz канали хабар бермоқда.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг қайд этишича, ушбу учрашув Қозоғистон ва Ватикан ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликка катта ёрдам беради.

“Папа ҳазратлари, эртанги конгрессдаги иштирокингиз унинг муваффақиятини таъминлашига ва Қозоғистон ва бутун дунё католикларининг қалбларини бахтга тўлдиришига ишонаман”, – деди Тоқаев.

Рим папаси Франциск бунга жавобан Қозоғистон фуқароларини қутлаб, самимий қабул учун Тоқаевга миннатдорчилик билдирди.
“Мен тинчлик элчиси сифатида келдим, мулоқот излаяпман, бирдамликни хоҳлайман. Бизнинг дунёмиз уйғунликка жуда муҳтож, – деди Понтифех.

Понтифик дунё тинчлиги ва Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди.

ЎзА