Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга телефон қилиб, Арманистон-Озарбайжон чегара ҳудудларидаги вазиятни муҳокама қилдилар, деб хабар берди “Анадолу” агентлиги.
“Туркия ҳар доим Озарбайжонга яқин ва мамлакатларимиз бир-бири билан жамжиҳатдир”, деди Эрдоған.
Алиев “Қардош Туркиянинг ҳар доимгидек Озарбайжон билан ёнма-ён туришини, мамлакатимиз ҳар доим Туркия билан ҳар масалада яқин” эканини таъкидлади.
Шунингдек, Туркия етакчиси Арманистон Қуролли кучлари томонидан амалга оширилган кенг кўламли провокациянинг олдини олиш чоғида шаҳид бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда бутун Озарбайжон халқига чуқур ҳамдарлик билдирди.