Парламент аъзоларининг пойтахт номини ўзгартириш тўғрисидаги таклифи Конституциявий қонун лойиҳасига киритилган.

Маълумки, парламентнинг бир гуруҳ депутатлари Қозоғистон пойтахтига Остона шаҳрининг собиқ номини қайтаришни таклиф қилган.

Президентга бу борадаги ташаббус ҳақида депутатлар маълумот бериб, улар ўз навбатида аҳоли билан учрашувларда такрор билдирилган таклифлар, референдум давомида фуқароларнинг кўплаб мурожаатларига таянди.

Шундан сўнг Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат пойтахти номини Нурсултондан Остонага ўзгартиришга розилик билдириб, мазкур таклиф Конституциявий қонун лойиҳасига киритилишига рухсат берган. Бу ҳақида Orda.kz канали маълум қилмоқда.

Шу билан бирга, Президент Н.А.Назарбоевнинг Қозоғистоннинг замонавий давлатчилигини мустаҳкамлаш ва пойтахтни шакллантиришдаги муносиб ҳиссасини эътироф этди.

Шунинг учун Биринчи Президент номидаги бошқа объектлар ҳам ўз номини сақлаб қолиши керак”, – деди Президент матбуот котиби Руслан Желдибай.

ЎзА