Қозоғистон Конституциясига бир марталик етти йиллик президентлик муддатига ўзгартиришлар киритишни таклиф этувчи қонун лойиҳаси мамлакатнинг Асосий қонунига мос келади. Бу ҳақда республика конституциявий кенгашининг эълон қилган хулосасида айтилади.

“Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси қонуни лойиҳаси Қозоғистон Республикаси Конституциясига, шу жумладан Асосий қонуннинг 91-моддаси 2-бандида белгиланган талабларга мувофиқ, деб эътироф этилсин”, дейилади ҳужжатда.
Унга кўра, Конституциявий кенгаш Қозоғистон Президенти Косим-Жомарт Токаевнинг мазкур қонун лойиҳасининг Конституция талабларига мувофиқлигини аниқлаб бериш юзасидан қилган мурожаатига асосан хулоса тайёрлаб берди.