Осиё мамлакатлари иқтисодиёти Ғарб мамлакатларига қараганда тезроқ ўсмоқда, бу тенденция келажакда ҳам давом этади, деди Россия президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форумнинг ялпи мажлисида.
“Эслатиб ўтишни лозим топдим, сўнгги 10 йил ичида Осиё мамлакатлари ЯИМ ҳар йили тахминан 5 фоизга ўсган бўлса, дунёда 3 фоиз, АҚШда 2 фоиз, Европа Иттифоқида 1,2 фоизга ўсди. Лекин бу ҳам муҳим эмас, бу тенденция давом этиши муҳим. Натижада, Осиё иқтисодиётларининг глобал ялпи ички маҳсулотдаги улуши ўсади ва 2015 йилдаги 37,1 фоиздан 2027 йилда 45 фоизгача ўсади ва бу тенденция энг юқори кўрсаткич бўлиши мумкин”, деди Путин.