“Толибон” ҳаракати Покистонни АҚШнинг учувчисиз ўзи учар қурилмалари Афғонистон ҳаво кенгликларига ушбу мамлакат ҳудудидан учиб келаётганликда айблади.
Афғонистоннинг мудофаа вазири вазифасини вақтинчалик бажарувчи Муҳаммад Ёқуб ана шу ҳақда баёнот берди. У шунингдек, Покистонни ўз ҳудудини Афғонистонга қарши фойдаланмасликка чақирди.
Бундан аввалроқ толиблар вакили Америка дронлари Афғонистон ҳудудида ҳаракат қилаётганини айтиб, бу, мамлакат ҳаво кенгликларини бузиш эканлиги ҳақида баёнот берган эди.