Ҳарбий хизматга мажбур украиналик аёллар 1 октябрдан ҳарбий ҳисобга олинишлари керак, бироқ рўйхатдан ўтмаганларга нисбатан дарҳол жазо чораси қўлланмайди, деб ёзади “Униан” Украина Олий Радаси Миллий хавфсизлик қўмитаси депутати Фёдор Вениславскийга таяниб.
«Гап мутахассисликлари ҳарбий хизматга алоқадорлар рўйхатига кирувчи Украина фуқаролари ҳақида кетмоқда. Рўйхатдан ўтмаган аёлларга нисбатан жиддий жазо чоралари дарҳол қўлланмайди”, дейилади агентлик баёнотида.
Аввалроқ Украина қўшинлари Бош штаби аёллар фақат розилиги билан ҳарбий ҳисобга қўйилиши ҳақида хабар берган эди.