«Электрон ҳукумат» тизимларига киришда шахсни идентификациялаш ва тасдиқлашнинг янги модули – Mobile ID мобил телефон орқали синов тартибида ишга тушди.

Энди ушбу модуль ёрдамида фуқаролар доимо ёнида олиб юрувчи мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, барча давлат хизматларидан (молиявийдан ташқари) Электрон рақамли имзосиз фойдаланишлари мумкин.

Фақат бунинг учун смартфонимизга MyGov мобил иловаси юклаб олинган бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, MyGov иловаси (Google Play va App Store) орқали рўйхатдан ўтиш мутлақо бепул.

ЎзА