Без названия.jpg
 

Осиё чемпионлар лигасининг иккинчи турида “Насаф” ва “Ал Васл” жамоалари ўзаро рақобатлашди.

Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда ўтган баҳснинг 57-дақиқасида Славко Лукич бурчакдан узатган тўпни Игорь Голбан боши билан рақиб дарвозаси томон йўллади ва ҳисобни очди. Ҳисоб – 1:0.

Мазкур ҳисоб ўйин сўнггига қадар сақланиб қолди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,ЎзА