Саудия Арабистони етакчилик қилаётган Араб коалицияси нефть иншоотларига уюштирилган ҳужумларни бартараф этиш мақсадида амалиёт бошлаганини маълум қилди, деб хабар тарқатмоқда Саудиянинг Al-Ekbariya давлат телеканали коалициянинг берган баёнотига таяниб.
Баёнотда таъкидланишича, коалициянинг мақсади «глобал энергия манбаларини қуролли ҳужумлардан ҳимоя қилиш ва етказиб бериш занжирини таъминлашдан иборат».
Аввалроқ Саудия Арабистони энергетика вазирлиги Жидда шимолидаги нефть маҳсулотларини тақсимлаш станциясига ракета снарядлари ҳамда Жизан туманидаги «Аль-Мухтар» электрстанциясига гранатомётлар воситасида ҳужум уюштирилганини тасдиқлаган эди. Саудия Арабистони ҳудудига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни яманлик исёнчи хуситлар ўз зиммасига олди.
Ўтган ҳафтада подшоҳлик ҳукумати 82 кишини қатл қилган эди, улар орасида уч нафар яманлик ҳарбий асирлар ҳам бор бўлган. Хуситлар ҳужуми Саудиянинг ушбу жазони ижро этганига жавоб экани айтилмоқда.