Биринчи Президентимиз китоблари тақдимоти

Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси Д.Қурбаниязов, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.Кўчимов, меҳнат фахрийси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор У.Аширбеков, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси К.Каримов, академик Ж.Базарбоев ва бошқалар мустақиллигимиз асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг юртимиз озодлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳақида сўз юритди.

5.jpg

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли тадбирлар ўтказилмоқда.

Мазкур қарор ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолияти хроникаси (Солнома)”, “Ёшлар бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир”, “Юксак маънавият – енгилмас куч” ҳамда «Президентга мактублар” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

15.jpg

Биринчи Президентимизнинг ушбу китоблари бугунги тинч-осойишта, обод ва фаровон ҳаётимизни қадрлаш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий истиқлол ғояларига садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида аҳамиятга эга экани таъкидланди.

 

Анвар Насирлаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА