Канада терма жамоаси жаҳонда тенгсиз

АҚШда йигирма ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида хоккей бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Канада ёшлар терма жамоаси ғолиб бўлди.

Финал учрашувида канадалик хоккейчилар Швецияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бронза медали учун ўтган ўйинда АҚШ терма жамоаси Чехияни 9:3 ҳисобида енгди.
4627113.jpg
Россияда 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида жаҳон чемпионатининг биринчи тури баҳслари ўтказилди.
Унда Россия терма жамоаси Канадани 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, АҚШ ва Швеция ўртасидаги баҳс 2:1 ҳисобида якунланди.
Мусобақанинг “В” гуруҳида ўйнаётган Чехия ва Швейцария термалари ўртасидаги ўйинда 4:3 ҳисоби қайд этилди. Финляндия эса Германияни 4:1 ҳисобида мағлуб қилди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА