Тошкент шаҳрида Корея Республикаси етакчи олий тиббий таълим муассасаларидан бирининг фаолияти ташкил этилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги қарорида келтирилган.

Шунингдек, Корея Республикасининг тиббиёт марказлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда “AKFA MEDLINE” МЧЖ хусусий клиникаси негизида хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш ва маҳаллий тиббиёт кадрлари малакасини ошириш Марказини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Қарорга мувофиқ, Корея Республикасининг илғор клиникалари ва тиббиёт марказларининг диагностика, даволаш, сервис ва менежмент масалалари бўйича тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тажрибасини ўрганиш ва мамлакатимиз тиббиётига жорий этиш учун улар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Қарорнинг тўлиқ матни билан танишиш учун сайтимизни кузатиб боринг.

 

ЎзА