Бугун, 29 декабрдан “Келажак бунёдкори” медалини таъсис этиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кучга кирди.

«Келажак бунёдкори» медали билан ватанпарварлик, фидойилик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этиб,халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган, Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган, шунингдек ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланади.

«Келажак бунёдкори» медали Низомига кўра, мазкур мукофот билан тақдирланганларга энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
Медални Ўзбекистон фуқароси бўлмаганлар ҳам олиши мумкин.

«Келажак бунёдкори» медали билан кимки вафотидан кейин мукофотланса, медал ва пул маблағлари унинг оиласига топширилади.
Медаль билан тақдирланганлар «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда имтиёзлардан фойдалана олади.
«Келажак бунёдкори» медали билан Ўзбекистон Республикаси Президенти мукофотлайди.

 

ЎзА