Нукусда замонавий кино-концерт зали иш бошлади

Нукус шаҳри марказидаги ушбу иншоот 585 ўринга мўлжалланган кино концерт залига эга объектда 11 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.
–Деярли 60 йиллик тарихга эга жамоамиз халқимизнинг миллий маданияти ҳамда санъатини нафақат мамлакатимизда, балки кўплаб хорижий давлатларда намойиш этиб келмоқда, –дейди “Айқулаш” қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли директори Аяпберган Алланиязов. – Янги кино-концерт залининг фойдаланишга топширилиши соҳа ходимларини ва ихлосмандларини қувонтириб, янги ижодий ютуқларга руҳлантирмоқда. Келажакда бу ерда турли байрам тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.
Тадбир иштирокчилари замонавий кино-концерт залида яратилган шароитлар билан танишди.
Иштирокчиларга санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури намойиш этилди.
9.jpg
13.jpg
18.jpg

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА