ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: юртимиз ҳудудига салқин ҳаво оқими кириб келмоқда

“Ўзгидромед” марказидан хабар беришларича, бугун Волгабўйидан ғарбий Қозоқистон орқали юртимиз ҳудудига нисбатан салқин ҳаво оқими кириб келмоқда.
Текислик ҳудудларда аввалгидек, қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.
Кундузги ҳарорат мамлакатимизнинг катта қисмида 2-3 даражага пасайиб, шу давр учун хос бўлган ҳар йилги меъёрларга яқинлашади.
Дам олиш кунлари юртимиз аҳолисини илиқ ва қуруқ об-ҳаво кутмоқда. Бу кунларда республикамизга Туркманистон ҳудудларидан чиққан илиқ ҳаво киради. Термометр устунчаси кундузи 24-27 даражагача кўтарилади.
Келаётган ҳафта душанба куни навбатдаги ҳаво оқими кириши билан юртимизнинг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Фақат Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариши мумкин. Айрим жойларда шамол кучайиб, унинг тезлиги 15-20 м/с гача етиши мумкин. Кундузги ҳарорат 18-23 даражагача пасаяди.

 

ЎзА