Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси чегара идоралари раҳбарларининг учрашуви ўтказилди

2019 йил 11 июлда Тошкент шаҳрида ДХХ Раиси ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари қўмондони генерал-майор Р.Э. Мирзаев ва Беларусь Республикаси Давлат чегара қўмитаси Раиси генерал-майор А.П. Лаппо билан учрашуви бўлиб ўтди.
Давлат чегарасидаги вазият, унинг ривожланиш тенденциялари ҳақида маълумот алмашилди, автойўл ўтказиш пункти ишининг ташкил қилиниши ўрганиб чиқилди. Учрашувда ўзаро ҳамкорлик ҳолатига ижобий баҳо берилди ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режаси тасдиқланди.

 

ЎзА