Ижтимоий тармоқларда ва айрим Telegram каналларда бир неча киши ўғриликда гумонланаётган шахсларни «самосуд» қилаётгани тасвирланган видео тарқалди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ бозорида содир бўлган.
«Яна бир самосуд. Қўйлиқ бозорида эркаклар ўзганинг машинаси очган ўғриларни ушлаб олди. Халқ ўғриларни воқеа жойида ушлаган ва калтаклаган», дейди фойдаланувчилардан бири.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳозирча мазкур ҳодиса бўйича изоҳ бермаган. Мазкур ҳолат видеоси қачон олингани ҳам номаълум, дейилади kun.uzнинг бу ҳақдаги хабарида.

 

ЎзА