«Сени куйлаймиз, замондош!» Ӯзбекистон театрларининг V Республика кӯрик-фестивали иштирокчилари республикамизга келди.

Нукус темир йўл вокзалида иштирокчилар таниқли маданият, санъат арбоблари, талаба ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари томонидан тантанали равишда кутиб олинди.

2011 йилдан мунтазам ўтказилиб келинаётган  кӯрик-фестивалнинг асосий мақсади, Ватанимиз мустақиллигини, миллий қадриятларимиз ва юртимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини тараннум этувчи,  Ватанимиз мустақиллиги, тинчлиги ва ободлиги йӯлида фидокорона меҳнат қилаётган, илғор фикрли замондошларимиз образлари акс этган замонавий мавзулардаги спектаклларни яратиш, ӯзаро ижодий тажриба алмашишни юзага келтириш ҳамда томошабинларимизни Ӯзбекистон театр санъатининг энг сара намуналари билан яқиндан таништиришдан иборат.

Жорий йилдаги кӯрик-фестивалида 11 та давлат театри ӯзларининг мазмунли замон қаҳрамонларини акс этган спектакллари билан иштирок этади.

Фестиваль доирасида  Мӯйноқ, Қонликӯл, Тахтакӯпир, Шӯманой, Чимбой, Амударё, Элликқаъла туманларида республика театрларининг спектакллари ташкил этилади. Шунингдек, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейида «Саҳнада замон қаҳрамони образи» мавзусидаги драматургларнинг семинар кенгаши, Ёшлар марказида Ўзбекистон маданият ва санъат институти Нукус филиали талабалари билан ижодий учрашув бӯлиб ӯтади.

–Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасида, шу жумладан, Мўйноқ туманида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар даврида бундай кӯрик-фестивалининг ўтказилиши муҳим аҳамият касб этади, –дейди Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри директори, Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби Полат Айтмуратов. -Жамоамиз фестивалга «Мўйноқда бахтнинг тонглари отди» ва «Турна парлари» спектакллари билан иштирок этяпмиз. Албатта спектаклларимиз томошабинларга манзур бўлади деган умиддамиз.

Фестиваль жорий йил 15 июнгача давом этади.

Д. АБИБУЛЛАЕВ,
Қорақалпоғистон хабар агентлиги шархловчиси.