Тошкент шаҳрида спортнинг волейбол туридан хотин-қизлар ўртасида олий лига жамоаларининг XXVI Ўзбекистон чемпионати мусобақаларининг якунловчи тури бўлиб ўтди.

Якуний тур олдидан ўз имкониятларини яхшилаб, барча рақибларидан устун келиб, 1-ўринни эгаллаб турган Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти қизлар терма жамоаси мазкур турда ҳам ўзларининг яхши тайёргарлик кўрганини исботлади.

Чемпионат якунларига кўра, институт қизлар жамоаси чемпионликни қўлга киритди. Яна бир қувончли томони, жамоа аъзоларининг ҳаммаси «Ўзбекистон спорт устаси» даражаларини олишга муяссар бўлди.

Спортчи қизларни мусобақага Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган мураббий, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси, Ўзбекистон спорт фахрийчи, спорт устаси Азат Казаков тайёрлади.

25 май куни ғолиб спортчилар Нукус темир йўл вокзалида тантанали равишда кутиб олинди.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.