Бўлғуси педагоглар мусобақа ғолиби

Нукусда футбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда корхона ва ташкилотларнинг 12 жамоаси иштирок этди.

2.jpg

4.jpg
Мусобақа финалида Нукус давлат педагогика институти жамоаси Қорақалпоқ давлат университети футболчиларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кубокни қўлга киритди.

17 (1).jpg

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА