Ёшлар билан ишлашда энг фаоллар аниқланди

«Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари» Республика танловининг тақдирлаш маросими давом этмоқда. 
Ички ишлар органларининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосарларидан энг фаоллари аниқланди.
Бу борада Тошкент вилоятининг Бўка туманидан Жамшид Акмалов, Наманган вилояти Чортоқ туманидан Бобур Иномов, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидан Дилшод Мирзаев, Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидан Махсетбой Отегенов ғолиб деб топилди.
Анжуман давом этмоқда.

 

Ф.Абдурасулов (сурат), ЎзА