1-2 ноябр кунлари пойтахтимиздаги Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошида тузилган «Ёш репортёрлар» клубининг семинар-тренинги бўлиб ўтди. Семинарда Кенгашнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими мудири Ф.Юсупов тренерлик қилди.

Биринчи куни 29 нафар иштирокчи репортёр ижтимоий тармоқларнинг фойдали ва хавфли томонлари, ундан тўғри фойдала олиш, блог ва сайт ҳақида маълумотга эга бўлишди. Шунингдек. улар xат ёзиш ва Пресс-релиз тайёрлаш бўйича ҳам ўрганишди.

Семинарнинг иккинчи куни эса 11 нафар репортёр шахсий блогини очиб,  5 нафари телеграмда канал очишди. 2 ноябр куни репортёрлар ўртасида блогерлар чемпионати бошланди. Ёш репортёрлар 10 кун ичида ўзларининг блогларига илк блогпостларини қўйишлари мумкин. 5 тур давом этадиган чемпионатни 5 нафар ҳакам баҳолаб боради.

Тадбир давом этмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.