Президент мактабларига ўқувчилар нечанчи синфдан қабул қилинади?

Президент мактабларига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралда қабул қилинган “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ушбу мақсадлар назарда тутилган.
Қарорга мувофиқ, Президент мактабларига қабул қилиш республика умумтаълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилади.Президент мактабининг йиллик қабул квотаси 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил – 12 нафардан ўқувчи тақсимланади. Биринчи ўқув йилида Президент мактабларининг ҳар бирига 5-10-синфларга 144 нафардан ўқувчи ўқишга қабул қилинади.

 

ЎзА