2-илова

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3176-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан 2019 йилда 20 та бадиий, 50 қисмли ҳужжатли, 30 та мультипликацион, 10 соатли қисқа метражли ва юмористик киножурнал ишлаб чиқаришни режалаштирган. Ушбу режа бўйича Агентлик иқтисодиёт, сиёсат, маданият, санъат, фан, таълим ҳамда ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларида амалга оширилаётган янгиланишлар, шунингдек, аҳолининг реал эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда давлат ижтимоий гранти асосида миллий фильмлар ишлаб чиқариш учун

ижодий танлов эълон қилади!

ИЖОДИЙ ТАНЛОВ ТАРТИБИ

Кинолойиҳаларнинг мавзуси “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг 2019 йил иш режаси учун эълон қилган устувор мавзуларга мос келиши шарт.

Мазкур танловда иштирок этишни хоҳловчи талабгорлар танлов комиссияси йиғилишида кинолойиҳани тақдимот шаклида ҳимоя қилишади.

Тақдимотда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади.

3.3.1. Тўлиқ метражли бадиий фильмлар учун:

белгиланган шакл бўйича Танловда иштирок этиш учун ариза;

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда электрон варианти;

фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон варианти;

фильм ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағнинг дастлабки ҳисоб-китоби;

фильмни ишлаб чиқариш бўйича дастлабки календарь-саҳналаштириш режаси;

суратга олиш учун режалаштирилган жойлар ва объектлар (локация);

фильм декорацияси ва либослари эскизлари;

кинолойиҳанинг PowerPoint дастурида тайёрланган тақдимоти (DVD дискда).

Тақдимотда қуйидагилар акс эттирилган бўлиши талаб этилади:

фильмнинг концептуал ғоясини тасвирий ифода этувчи постер;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

фильмнинг асосий персонажлари роллари учун тахминий мўлжалдаги актёрлар ва улар ҳақида қисқача маълумот;

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари.

Кинолойиҳа ижодкорлари томонидан қўшимча маълумотлар (синопсис, фотоальбом, фильмнинг тижорат самарадорлиги, халқаро доирадаги таклифлар ва ҳ.к.) тақдим этилишига ижозат берилади.

2. Қисқа метражли бадиий фильмлар учун:

белгиланган шакл бўйича Танловда иштирок этиш учун ариза;

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда электрон варианти;

фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон варианти;

фильм ишлаб чиқариш учун сарф-харажатларнинг тахминий калькуляцияси;

суратга олиш учун режалаштирилган жойлар ва объектлар;

кинолойиҳанинг PowerPoint дастурида тайёрланган тақдимоти (DVD дискда).

Тақдимотда қуйидагилар акс эттирилган бўлиши шарт:

фильм ғоясини тасвирий ифода этувчи постер;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

фильмнинг асосий персонажлари роллари учун мўлжалдаги актёрлар ва улар ҳақида қисқача маълумот;

фильм декорацияси ва либосларининг эскизлари (зарурат бўлганда);

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари.

3. Ҳужжатли фильмлар учун:

белгиланган шакл бўйича Танловда иштирок этиш учун ариза;

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда электрон варианти;

фильм аннотациясининг босма ҳамда электрон варианти;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

фильм декорацияси ва либослари эскизлари (зарурат бўлганда);

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари.

4. Анимацион (мультипликацион) фильмлар учун:

белгиланган шакл бўйича Танловда иштирок этиш учун ариза;

адабий сценарийнинг босма варианти ҳамда электрон варианти;

танланган ижодий-техник гуруҳ таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

мультфильм асосий персонажларининг эскизлари;

кинолойиҳанинг техник-иқтисодий асослари.

Тақдим этилган кинолойиҳалар Агентлик Бадиий кенгаши низоми талаблари асосида кўриб чиқилади ва кенгаш йиғилишларида тақдимот тарзида ўтказилади.

3. Ариза берувчилар фильм ишлаб чиқаришни зиммасига олган юридик шахслар фаолиятига оид қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:

Охирги ҳисобот санаси учун бухгалтерия балансининг тасдиқланган нусхаси;

ҳисобот даври учун молиявий натижалар тўғрисидаги маълумотнома;

солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;

ҳомийлар ва инвесторлар (сармоядор) билан тузилган шартнома нусхаси ёки инвесторнинг кафолат хати (ариза берувчилар томонидан қисман молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича);

ариза берувчиларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (вакил иштирок этган ҳолатларда).

Ариза берувчилар танловда иштирок этиш учун тақдим қилинадиган материалларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ҳуқуқларга эга бўлишлари шарт.

Материаллар давлат тилида, ўзбек тили имло қоидаларига амалга қилган ҳолда тайёрланади.

 

Адабий сценарий А4 форматдаги, варақнинг бир тарафига ёзилган қоғозда тақдим қилинади. Матн ёзишда қоида тариқасида, Microsoft Word редакторидан ва қуйидаги параметрлардан фойдаланилади:

варақнинг чап хошияси 30 мм, ўнг хошияси 15 мм, юқори ва паст хошияси 20 мм;

Times New Roman шрифти ва сценарийнинг ҳажмидан келиб чиқиб 14, 15 ўлчамли шрифт, қаторлараро интервал 0 мм (одинарный).

Тақдим қилинган сценарийнинг ҳар бир нусхаси тикилган, варақлари рақамланган бўлиши ва муаллифнинг имзоси ва ариза берувчининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт. Электрон кўринишдаги

адабий сценарий рақамли электрон ташувчи воситаларда тақдим қилиниши мумкин.

Ариза берувчилар томонидан материаллар “Ўзбеккино Миллий агентлиги Бадиий кенгашига” белгиси билан Агентликка юборилади.

    Танловга юбориладиган бадиий, бадиий-публицистик ва ҳужжатли фильм сценарийларида қуйидаги ғоялар ишонарли ва юқори бадиий савияда акс эттирилиши лозим:

– юртимизда мустақиллик йилларида қўлга киритилган ютуқлар, ижтимоий-маърифий жабҳаларда рўй бераётган улуғвор ўзгаришлар;

– миллатимизга хос эзгу фазилатлар, шунингдек, чуқур тарихий илдизларга эга бўлган қадриятларимиз улуғворлиги;

– ёшларимизнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайишлари, маънавий-маърифий эҳтиёжларини қондиришлари, ватанпарварлик ва халқпарварлик тушунчаларини, умумбашарий ва миллий

қадриятлар мазмун-моҳиятини теран англаб етиши учун хизмат қиладиган ибратли ҳаётий сабоқлар;

– азалдан халқимиз учун муқаддас бўлмиш оиланинг ҳаётимиз таянчи ва суянчи, жамиятимизнинг ҳал қилувчи асосий бўғини эканлиги;

– ўзбек халқига хос бўлган кексаларни эъзозлаш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш сингари эзгу қадриятлар, шунингдек нуроний отахон ва онахонларнинг ибратли ҳаёти акс эттирилган бўлиши;

– она Ватан ва халқ манфаатини ўз манфаатидан устун қўйган, адолат ва эзгуликни мардона ҳимоя қилаётган, ёвузлик ва хиёнатга муросасиз, эътиқоди мустаҳкам, қатъиятли ва ғурури баланд

замондошлар образи ўз ифодасини топиши лозим.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, асосий фаолият тури кино ва аудиовизуал асарлар яратишга ихтисослашган юридик субъектлар танловда қатнашиш ҳуқуқига эга. Жисмоний шахсларнинг

танловда қатнашишига йўл қўйилмайди ва уларнинг таклифлари кўриб чиқилмайди.

Танлов бўйича ҳужжатлар фақат давлат тилида расмийлаштирилиб, 2019 йил 29 март куни соат 18-00 гача қабул қилинади.

Муваффақиятли тақдимот қилиниб, ижобий баҳо олган кинолойиҳалар Агентлик Бадиий кенгаши қарори билан фильм ишлаб чиқаришга туширилади.

    Танловга тақдим этилган сценарий тақриз қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

   Қўшимча маълумот учун телефонлар: 71-277-81-49, 71-277-81-05.

   Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси 1а. Инд.: 100115.

  www.uzbekkino.uz