Оғир атлетикачиларимиз Украина, Болгария ва Туркияда йиғин ўтказади

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси лицензион мусобақаларга тайёргарлик кўришда давом этади.
Шу муносабат билан йигитларимиз бугун Украинанинг Каменец-Подольский шаҳрида ўтказиладиган хорижий ўқув-машғулот йиғинларига йўл олишди. Полвонларимиз у ерда 9 февралга қадар шуғулланадилар. Сўнгра машғулотлар Болгарияда (9 февраль – 4 март) давом эттирилади. Тайёргарликнинг кейинги босқичи 4-27 март кунлари Туркияда бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда МОҚ ахборот хизмати.
Ушбу йиғинларда терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:
Спортчилар:
Фарҳод Собиров
Адҳамжон Эргашев
Суннатулла Ўсаров
Муҳаммадқодир Тоштемиров
Рустам Джангабаев
Акбар Жўраев
Достон Ёқубов
Мураббийлар:
Баҳром Мендибаев
Ержас Болтаев
Массажчи:
Обиддин Муслимов.

 

ЎзА