“Манчестер Юнайтед” туркиялик ёш юлдузга қизиқмоқда

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби Италиянинг “Рома” жамоаси ярим ҳимоячиси, туркиялик Женгиз Ундер учун кураш бошлади.
“Рома” 21 ёшли туркиялик футболчининг трансферини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Унга “МЮ”дан ташқари “Арсенал”, “Бавария” ҳамда “Тоттенхэм” клублари ҳам қизиқишмоқда
Маълумот учун, Ундер “Рома” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келади. У жорий мавсумда 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ва 9 та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Унинг римликлар билан шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

 

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА