Театр саҳнасида “Қор маликаси”

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ижодкорлари қишки таътил кунларида болажонларни машҳур эртакчи Ханс Кристиан Андерсеннинг “Қор маликаси” мусиқали эртаги билан хушнуд этмоқда.

Эртакдаги Кай ва Герда ҳикояси кўпчиликка таниш бўлиб, уни турли давлатларда турлича талқин этишади. Академик катта театр ижодкорлари томонидан тақдим этилган асарда эса воқеалар афсонавий Лапландия мамлакатида рўй бериб, унда Қорбобо ва Қор маликаси ўртасидаги эзгуликка чорловчи кураш тасвирланган. Режиссёр Руслан Шерезданов ҳамда композитор Анвар Эргашев томонидан тайёрланган эртак турли саргузаштлар билан бойитилган.

11.JPG

13.JPG
24.JPG
30.JPG

 

Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА