ШҲТ МАТТ Ижроқўми янги дирeктори иш бошлади

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг қарорига биноан 2019-йил 1-январдан бошлаб Тожикистон Республикаси вакили Жумахон Ғиёсов Тошкент шаҳрида жойлашган ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори ҳисобланади. Бу ҳақида Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Хабарда қайд этилишича, 2017-2018-йилларда у ШҲТ МАТТ Ижроқўми директори ўринбосари бўлиб ишлаган, бундан аввал эса Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида ва Диний ишлар қўмитасида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.
эслатиб ўтамиз, 2016-2018-йилларда Россия Федерацияси вакили Евгений Сисоев ШҲТ МАТТ Ижроқўми директори бўлган эди.

 

ЎзА