​ Азизбек Абдуғофуров WBC Silver камарини муносиб ҳимоя қилди

Профессионал рингда фаолият олиб бораётган боксчимиз Азизбек Абдуғофуров бугун Филиппинда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Жангда боксчимизга хитойлик Вужати Нуерланг рақиблик қилди. Баҳс тўлиқ 12 раунд давом этди ва якунда ҳамюртимиз очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди (117:111, 118:111, 117:110).
Ушбу ғалаба орқали Абдуғофуров ўзининг WBC Silver камарини муносиб ҳимоя қилди.
Маълумот учун, Азизбек Абдуғофуровнинг профессионал боксдаги жанглари сони бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 12 тага етди. Ҳамюртимиз жангларининг барчасида ғалаба қозонган. Тўртта жангда у рақибларини нокаутга учратган. Нуерланг эса бугун фаолиятидаги 13-жангини ўтказди. У бунгача 11 маротаба рақибларини мағлубиятга учратган (9 тасида нокаут эвазига). Абдуғофуровга қарши жангда у фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

 

ЎзА