Рус классик адибларининг юз жилдлик асарлар тўплами чоп этилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда рус классик адибларининг юз жилдлик асарлар тўплами чоп этилишини қайд этди.
– Рус адабиёти бой хазинага, жавоҳир асарларга эга, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳаким Сатторий. – Бугун дунё тан олган рус ёзувчиларнинг асарларини ўзбек тилида қайтадан чоп эттириш, уларни ёшларимизга таништириш уларнинг бадиий салоҳиятини янада бойишига, дунёқарашининг кенгайишига беқиёс ҳисса қўшади.

 

Дилобар Маматова, ЎзА