Пойтахтликлар отлиқлар парадидан завқ олди

Пойтахтимизнинг Амир Темур хиёбонида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан отлиқлар паради ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси отлиқ эскадрони, Ички ишлар вазирлиги отлиқ батальони ҳамда мамлакатимиз йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан ташкил этилган парадда инглиз, немис, қирғиз, қорабайир ва фриз зотларига мансуб отлар билан 100 дан ортиқ чавандоз саф тортди.
– Катта фарзандим Абубакр етти ёшда бўлишига қарамасдан чавандозликка қизиқади. Бугун ўғлим турли зотдор отларни кўриб жуда қувонди, – дейди Иномжон Маҳмудов. – Бундай парадлар доимо элимизга катта завқ бағишлайди. Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ташкил этилган мазкур парад барчамизга завқ бағишлади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА