Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш, йўналишда рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича сайёр давлат хизматларини кўрсатиш масканлари ташкил этилган. Ҳозирда ҳудудда 33 та жойда “Сайёр рўйхатдан ўтказиш” ва давлат хизматлари марказлари фаолият юритмоқда.

Бошқарма бошлиғи Қазбек Артиқовнинг таъкидлашича, давлат хизматлари марказлари орқали жорий йилнинг 15 июнь ҳолатига юридик ва жисмоний шахсларга жами 36116 та давлат хизматлари курсатилган, 6224 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган. Давлат хизматлари марказлари томонидан 2100 дан ортиқ жойига чиққан ҳолда сайёр давлат хизматлар кўрсатилган ва 1169 та давлат (қайта) рўйхатдан ўтказиш ишлари амалга оширилди.

Бошқарма ва Давлат хизматлар марказлари томонидан марказлар фаолиятини ёритиб бориш бўйича ҳар бир туман (шаҳар) кесимида тарғибот режаси ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур режага асосан бугунги кунда жами 1200 дан ортиқ оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.

Чекка ҳудудларга чиқиб сайёр тартибда мобиль давлат хизматларини кўрсатиш учун Давлат хизматлари марказларининг барчасига Дамас автомашиналари берилган.

 

М.Темирханова

ҚДУ Журналистика таълим йўналиши 3-курс талабаси