Сенат ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда

Бугун қандай масалалар кўриб чиқилади?
2018 йил 29 июнь куни соат 10 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн бешинчи ялпи мажлисининг иккинчи иш куни бошланди.
Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий  ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Олий Мажлис Сенати раиси Н.Йўлдошев бошқараётган ялпи мажлис биринчи иш кунида 13 масала, жумладан 10 қонун муҳокама этилди ва сенаторлар томонидан маъқулланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Бош прокурори, Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари ва Ички ишлар вазирининг ҳисоботлари эшитилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мажлиснинг иккинчи иш кунида яна ўнга яқин масала кўриб чиқилади. Улар орасида Ташқи ишлар вазирининг ахбороти, “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Сенат қарори, Бош вазирга юборилган парламент сўровлари ҳақида, шунингдек суд ва ташқи ишлар фаолиятига алоқадор ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.
Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган барча масалалар ҳақидаги онлайн ахборотларни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

 

Норгул Абдураимова, ЎзА