Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари М.Ҳожиматов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Д.Қурбаниязов, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси К.Каримов ва бошқалар шоиранинг ижоди, асарлари хусусида тўхталиб, унинг ватанпарвар, жонкуяр ва нозик дидли қалам соҳиби эканлигини таъкидлади.
Г.Матёқубова Бердақ номидаги давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири фахрий унвонлари, «Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланган. У ўзининг 50 йилдан ортиқ журналистик фаолияти давомида кўплаб ёш қаламкашларга устозлик қилган. Унинг 26 та наср ва назмдаги тўпламлари Тошкент ва Нукус шаҳридаги нашриётларда ўзбек, қорақалпоқ, рус тилларида чоп этилган.
Шоиранинг уч жилдлик “Сайланма асарлар тўплами”да ҳам унинг Ватанга, халқига, бутун инсоният ва табиатга бўлган самимий меҳр-муҳаббатини ифодаловчи шеърий ва насрий асарлари, достон ва публицистик мақолалари жой олган.
Тадбирда ёш ижодкорлар томонидан шоиранинг шеърларидан намуналар ўқилди.

 

Гулноза Бобоева, ЎзА