ОНЛАЙН: “Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш борасида 15 дан зиёд мамлакат миллий ҳаракатлар дастурига эга”

“Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзуидаги халқаро конференцияси турли қарашлар ва фикрлар хилма-хиллиги руҳида ўтмоқда.
Айни пайтда БМТнинг Истанбулдаги минтақавий офисининг кластер раҳбари Шелли ИНГЛИС сўз олди.
– Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмга қарши курашишда БМТнинг махсус резалюциялари қабул қилинган. Фаолиятимизнинг ҳуқуқий асосини ана шундай ҳужжатлар ташкил этади. Бугун биз Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олишда ҳар бир мамлакат миқёсида миллий ҳаракатлар дастурларини ишлаб чиқаришга эътибор қаратмоқдамиз. Боиси, бир макон ва даврда яшаётганимизга қарамасдан халқлар ва давлатлар маданияти, тили, дини ва ҳаёт тарзида ўзига хослик мавжуд. Демакки, терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремиз ва радикализм таъсирига тушиб қолаётганлар ҳам турли ёндашувларга эга. Ҳозирги кунда 15 дан зиёд мамлакатлар ўзининг миллий ҳаракатлар дастурлари ва стратегияларини ишлаб чиққан. Шундан бир нафари Марказий Осиё, тенг равишда Шарқий Африка ва бошқа давлатлардир.
Шелли ИНГЛИСнинг қайд этишича, бу тажовузкор экстремизм ва радикализмга қарши курашишда индивидуал ёндашувларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда муҳим восита бўла олади.

 

Темур Мамадаминов (сурат) ЎзА