Президентимиз томонидан эълон қилинган “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида тизим фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммолар санаб ўтилган. 

1. Талабалар билимини баҳолаш тизими бугунги кун талабларига жавоб бермаяпти.

2. Профессор-ўқитувчиларнинг фаолиятини баҳолашнинг замонавий тизими мавжуд эмаслиги таълим сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.
3. Олий таълим муассасаларига кириш тест саволлари абитуриентнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини аниқлаш имконини бермаётир.
4. Коррупция ҳолатларининг сақланиб қолмоқда.
5. Олий таълим муассасаларининг мамлакатда амалга оширилаётган тизимли ўзгаришлардаги иштироки қониқарсиз.
6. Республикамизда олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали халқимизга олий таълим муассасаларининг фаол иштироки йўлга қўйилмаган.
7. Олий таълим муассасалари инновацион ва технологик ғоялар билан фикр алмашадиган мулоқот марказларига айланмаган. Тегишли соҳаларда профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва талабаларнинг ташаббус кўрсатишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилмаган.

 

ЎзА