Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги барча шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларида янгидан ташкил қилинган «Махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати” бўлимларига 28 дона “Дамас” хизмат автомашиналари тантанали равишда топширилди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилди.

 

Есимхон Қаноатов, ЎзА