Жаҳон адабиётининг энг сара намуналари ўзбек тилига таржима қилинади

2018 йилдан бошлаб ҳар йили келгуси йил учун жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш ва нашр этиш режалаштирилган адабиётлар рўйхати ишлаб чиқилади.
Жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш ва нашр этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.
Қарорга мувофиқ, 2018 йилдан бошлаб ҳар йили келгуси йил учун жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш ва нашр этиш режалаштирилган адабиётлар рўйхати ҳамда уларнинг адади бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Нашр этилган адабиётлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тақсимот бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларга тарқатилади.
Таржима қилиниши ва нашр этилиши режалаштирилаётган асарлар ушбу асарлар муаллифлари ёки муаллиф ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг розилигини олган ҳолда нашр этилади.

 

ЎзА