Мўйноқ тумани Тик-ўзак қишлоқ фуқаролар йиғинида «Обод қишлоқ» дастури амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган артист Мақсет Отемуратов ва таниқли хонанда Арепбай Алланиязовлар қишлоқ аҳолиси учун концерт дастурини намойиш этди.