Юксак маънавиятли авлод

Нукусда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, ёшларнинг билими ва дунёқарашини янада кенгайтириш, уларнинг баркамол шахс сифатида жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган анъанавий фестивалда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 400 га яқин йигит-қиз қатнашди.

Фестиваль иштирокчилари 14-16, 17-19, 20-25 ёш тоифасида “Бадиий ижод”, “Президент асарлари билимдони”, “Мустақиллик тарихи билимдони”, “Энг иқтидорли ҳунарманд”, “Ўз асарларида миллийликни акс эттирган рассом”, “Ўз асарларида миллийликни акс эттирган дизайнер”, “Ватан куйчиси”, “Юксак маънавиятли авлод” номинациялари бўйича билим ва маҳоратини синовдан ўтказди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

4.jpg
6 (1).jpg
14.jpg

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА