Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Эронга йўл олади

Шу йилнинг 19 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Теҳронда Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида олдин хабар берилган.
Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган Эрон билан бўладиган ўйин навбатдаги катта мусобақалар олдидан футболчиларимиз учун тажриба мактаби вазифасини ўтаб бериши аниқ.
Ушбу ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоасига легионер футболчилар жалб этилмайди ва асосан Осиё ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган ёш футболчилар хизматидан фойдаланилади.
Миллий терма жамоа мураббийлар штаби томонидан Эрон билан бўладиган ўйинга қуйидаги номзодлар танлаб олинди:
Дарвозабонлар:
Умиджон Эргашев – «Насаф»
Ботирали Эргашев – «Навбаҳор»
Раҳимжон Давронов – «Машъал»
Ҳимоячилар:
Рустамжон Ашурматов – «Бунёдкор»
Исломжон Қобилов– «Бунёдкор»
Акрамжон Комилов – «Бунёдкор»
Достон Турсунов – «Нефтчи»
Ҳожиакбар Алижонов – «Пахтакор»
Аббосжон Отахонов – «Металлург»
Дониёр Нарзуллаев – «Насаф»
Ярим ҳимоячилар:
Одилжон Ҳамробеков – «Насаф»
Азизжон Ғаниев – «Насаф»
Жавоҳир Сидиқов – «Қўқон 1912»
Азизбек Турғунбоев– «Навбаҳор»
Жасур Яхшибоев– «Пахтакор»
Жалолиддин Машарипов– «Пахтакор»
Ислом Кенжабоев – «Насаф»
Хуршид Ғиёсов– «Бунёдкор»
Сардор Собирхўжаев– «Бунёдкор»
Ҳужумчилар:
Забиҳилло Ўринбоев – «Металлург»
Андрей Сидоров – «Қизилқум»
Терма жамоамиз Эрон сафарига бугун тунда жўнаб кетади.

 

ЎзА