Андижон вилояти мутасаддиларига ҳайфсан эълон қилинди

Вазирлар Маҳкамасида ўтказилаётган жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилишда бир қатор мансабдор шахсларга ҳайфсан берилди.

Чунончи, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Раҳмонов ва Андижон шаҳар ҳокими Раҳматуллаевга соғлиқни сақлаш, таълим соҳаси вакилларини кўчаларни ободонлаштириш мақсадида ўз ҳисобларидан қиммат гул кўчатларини сотиб олишга мажбурлагани учун ҳайфсан эълон қилинди.

 

ЎзА