Афғонистон учун ҳеч қандай ҳарбий ҳаракатларнинг кераги йўқ

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида Германия Федератив Республикасининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили мазкур анжуманнинг аҳамияти юксаклигини таъкидлади.

Ўз нутқи давомида “Афғонистон учун ҳеч қандай ҳарбий ҳаракатларнинг кераги йўқ”, деди у.

Афғонистонни қўллаб-қувватлаш, хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш, халқининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоялашда барча чора-тадбирлар кўрилади. Бу ҳудуддаги вазият жиддийлиги эътиборни тортади. Шу боис биргаликда ҳаракат қилиниши ижобий самара беришини алоҳида қайд этди.

 

ЎзА