Профессионал боксчиларимиз Россияда жанг қиладилар

Россияда жорий йилнинг 18 апрель ва 4 май кунлари куни профессионал бокс бўйича нуфузли турнирлар ўтказилади.


18 апрел куни бўлиб ўтадиган беллашувларда мамлакатимиз шарафини Степан Партанов ва Жалолиддин Ўктамов ҳимоя қилади.

Мазкур мусобақада Степан (0-1-0) камерунлик Гуерин Сох Фонкоуга (1-3-0) қарши рингга қўтарилса, Жалолиддин(2-0-0) россиялик Д енис Хаматовни (1-0-0) синовдан ўтказади.
4 май куни бўлиб ўтадиган баҳсларда истеъдодли боксчимиз Машҳурбек Қамбаров (3-0-0) россиялик Ашот Папян (6-2-0) билан, Азамат Эргашев (8-2-0) эса яна бир рус боксчиси Евгений Никитинга қарши рақобатлашади.
Шунингдек, ушбу бокс кечасида Мирзоҳиджон Абдуллаев (3-0-1) мезбон боксчи Сергей Кожухарни (1-0-1), Лазизбек Узоқов (4-13-2) россиялик Владислав Черезовни (1-0-0) синовдан ўтказади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА