Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси томонидан бугунги кунда баҳор келиб куннинг исишига боғлиқ ҳайвонларда учрайдиган қутириш касаллигига қарши курашиш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирларда йил бошидан буён тегишли ходимларнинг иштирокида республикамиз бўйича жами  26 мингдан зиёт хўжаликларга тегишли уй ҳайвонлари бўлган 20 мингдан ортиқ ит ва мушук клиник кўриклардан ўтказилган. Шунингдек, одамларга ва ҳайвонларга жароҳат етказган  356 та ит, 29 та мушук клиник кўрикдан ўтказилган. 6 мингга яқин итга тегишли гувоҳномалар берилган ва  15 мингдан ортиқ ит ва мушукка қутириш касаллигига қарши эмлаш ишлари олиб борилган. Жами  360 тан зиёт ҳайвон эмланиб, 850 тан ортиғи йўқ қилинган.

 Қўмитанинг ҳайвонлар соғлигини сақлаш бўлимининг мутахассиси Г.Бердимуродовнинг такидлашича, бугунги кунда республикамиз ҳудудида жами 128 зооветеринария шахобчалари мавжуд бўлиб, чорвачиликни ривожлантириш Лойиҳасидаги ветеринария соҳасига оид вазифаларнинг бажарилиши бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

-Жумладан, 2017 йил давомида «Насл хизмат» корхонасидан 130 минг 88 дона наслли буқанинг уруғи олинган ва  101 минг 182 бош сигирлар суъний уруғлантирилган. Шунингдек, мазкур лойихага асосланиб Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси ва унинг ташкилотларида йирик таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига жами 662 миллион сум маблағ сарфланган. Шундан эпизоотик барқарорликни таъминлаш мақсадида қўмита томонидан  14 мотоцикл, 23 велосипед, 100 пурковчи, 36 микроскоп, 55 дьюар идиши, 107 термосумка олиниб шаҳар ва туман ветеринария бўлимларига тарқатилган.

Республика ветеринария инспекторлари ва бошқа  тегишли ташкилотлар томонидан «Ветеринария тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасига биноан, ветеринария-санитария қоидаларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг  109-моддаси бўйича  96 та шахсга жами 11 миллион 648 минг 745 сум миқдорида маъмурий жарима солинган. Шундан ветеринария хизмати инспекторлари томонидан 11 та фуқарога 1 миллион 692 минг 639 сум, Деҳқон бозоридаги ВСЭ лабораториялари раислари томонидан  85 та фуқарога жами 9 миллион 956 минг 106 сум миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.

Ўтган 2017-йил давомида эпизоотияга қарши курашиш бўйича 20 диагностик кўрик, 28 профилактик, 3 дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилди.

Ә.Жиемуродов.

Қорақалпоғистон хабар агентлиги мухбири.