Бугун полвонларимиз Осиё чемпионатида медаллар учун беллашади

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионатида полвонларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунги баҳсларида юнон-рум кураши бўйича ўтган баҳсларда Элмурат Тасмурадов ва Мўминжон Абдуллаев ўз вазн тоифаларида олтин ҳамда кумуш медални қўлга киритган эди.

Бугун 97 килограммгача вазн тоифасидаги баҳсларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Рустам Ассакалов чемпионатнинг финал беллашувига чиқиб, эронлик Саидганбар Салоҳизодага қарши рақобатлашадиган бўлди.

Мусобақада Исломжон Баҳромов, Мирзобек Раҳматов, Арам Варданян ва Нурбек Ҳошимбеков каби умидли полвонларимиз эса бронза медаль учун куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА