Месси "Барселона"ни мағлубиятдан қутқарди

Лондонда Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалида Англиянинг «Челси» ва Испаниянинг «Барселона» жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Ҳар иккала жамоа иккинчи бўлимда бор эътиборни ҳужумга қаратди. Ўйиннинг 62-дақиқасида Виллиан “Барселона” дарвозасини аниқ нишонга олган бўлса, 75-дақиқада Месси ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Шу тариқа “Челси” ва “Барселона” ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА