Эрон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2018 йилнинг 10 февраль куни Теҳрон шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти хабар берди.

Иран МИД.jpg

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазирлар томонларни қизиқтирган барча соҳаларда Ўзбекистон-Эрон алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
Минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш чоғида алоҳида эътибор Афғонистондаги вазият ўзгаришига қаратилди, хусусан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференция кун тартиби кўриб чиқилди.
Учрашувда БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

 

ЎзА

  12.02.2018, 07:38  |    175 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!